Испаниядаги аэропортларни бошқарадиган Aena компанияси ёмон об-ҳаво туфайли Барселона аэропортида 50 га яқин рейсларни бекор қилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, шаҳарга қўниши керак бўлган 17 та самолёт бошқа ҳаво портларига йўналтирилган.
« Ҳозирда 50 та рейслар бекор қилинган » , дейилади хабарда . Оператор, шунингдек, ёмон об-ҳаво оқибатларини назорат қилиш учун инқироз қўмитаси тузилганини айтди.