El País ва Betevé нашрларига кўра, шаҳар марказидаги тартибсизликлар ижтимоий тармоқлардаги чақириқлардан сўнг бошланган ва тун бўйи давом этган. Ҳодисалар сабаби ҳозирча маълум эмас.
Тартибсизликлар вақтида чиқинди қутиларига ўт қўйилган, кўча жиҳозлари шикастланган ва дўконлар талон-торож қилинган. Қўлга олинганларнинг қарийб тўртдан бир қисми вояга етмаганлар.
Каталония раҳбари Сальвадор Илья ва Барселона мэри Жауме Кольбони зўравонликни қоралаб, бундай ҳаракатлар жавобгарликка сабаб бўлишини таъкидлади.