Испаниянинг Каталония минтақасида йўловчи автобуси енгил автомобиль билан тўқнашувдан сўнг йўлдан чиқиб кетиб, 20 метрлик қияликдан пастга қулади. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 80 га яқин киши турли даражада жароҳат олган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Фавқулодда ҳодиса якшанба куни кечқурун Монтсени табиий парки ҳудудидаги Фогарс-де-Монтклюс муниципалитети яқинидаги тор тоғ йўлида содир бўлган. Автобус Сант-Селони ва Фогарс-де-Монтклюс аҳоли пунктлари ўртасида мунтазам қатновни амалга ошираётган эди.
Каталония шошилинч тиббий ёрдам хизматининг хабар қилишича, жароҳатланганларнинг 18 нафари ўртача оғирликда, қолганлари эса енгил жароҳат олган. Жабрланганларнинг барчаси яқин атрофдаги касалхоналарга жойлаштирилди. Воқеа жойида қутқарувчилар, 15 дан ортиқ тез ёрдам бригадаси ва иккита тиббий вертолёт иш олиб борди.