Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Барселона" Хавини клубда қолишга ишонтиришга ҳаракат қилади

A A A
"Барселона" Хавини клубда қолишга ишонтиришга ҳаракат қилади

"Барселона" вице-президенти Рафа Юсте Хавини жамоа бош мураббийи сифатида сақлаб қолиш истаги ҳақида гапирди.

“Умид қиламанки, Хави клубда қолади. Биз у билан узоқ муддатли лойиҳани муҳокама қилмоқдамиз ва бир-икки мавсум ҳақида гапирмаяпмиз. Биз Хавини клубда қолишга ишонтиришга ҳаракат қиламиз", - дея Юсте сўзларини келтирмоқда AS.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилганди. 44 ёшли испаниялик мутахассис 2021 йилдан буён жамоани бошқаради. "Барселона" билан биргаликда у Испания чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 14:50 31.03.2024. Ўқилди: 1378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!