"Барселона" ўз тарихидаги бешинчи энг сермаҳсул мавсумни ўтказмоқда.
Ханси Флик жамоаси Ла Лиганинг 34-турида "Вальядолид"ни мағлуб этди - 2:1.
Умуман олганда, каталонияликлар барча мусобақаларда 160 та гол уришга улгурди. Улар 55 та ўйин ўтказишган.
Рекорд 2011/12 йилги мавсумда ўрнатилган - 190 та гол. 2014/15 йилги мавсумда 175 та, 2015/16 йилги мавсумда 173 та, 2016/17 йилги мавсумда 171 та гол урилган.