Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин

«Комо» устози Сеск Фабрегас «Реал»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда El Desmarque журналисти Хорхе Пикон маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мадридликлар ёш мутахассисни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида кўриб чиқмоқдалар.

Пиконнинг фикрига кўра, Фабрегаснинг Италиядаги фаолияти «қаймоқранглилар» раҳбариятида катта таассурот қолдирган.

Фабрегас 38 ёшда, у илгари «Барселона» сафида тўп сурган ва каталонияликлар билан 2012/13 йилги мавсумда Ла Лигада ғолиб чиққан. Сеск — Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳозирда испаниялик мутахассис қўл остидаги «Комо» А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 12:32. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!