Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Барселона" Суперлига лойиҳасидан расман чиқди

"Барселона" Суперлига лойиҳасидан расман чиқди

"Барселона" ҳали амалга ошмаган Суперлига лойиҳасидан чиққанини эълон қилди. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, Суперлигадан чиқиш клуб учун ҳеч қандай молиявий харажатларни келтириб чиқармайди.

Манба берган маълумотларга кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта ташкилотчилар билан Суперлигадан жарима санкцияларисиз чиқиш имконияти борасида келишиб олган. Ушбу лойиҳадан воз кечиш "Барселона" учун УЕФА билан сезиларли даражада яқинлашиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Шундай қилиб, Суперлигада фақат битта клуб — "Реал" қолди. Шу билан бирга, тарқалган миш-мишларга кўра, Флорентино Перес ҳамон лойиҳага ишонмоқда. Бу лойиҳа ҳозирда фақат қоғозда мавжуд, холос.

Киритилди: 23:51 07.02.2026. Ўқилди: 180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!