Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

«Барселона» собиқ вингерини ортга қайтармоқчи

«Барселона» собиқ вингерини ортга қайтармоқчи

Ҳозирда Севильянинг «Бетис» клубида тўп сураётган марокашлик ҳужумчи Абде Эззалзули Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда ESPN телеканали журналистлари хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳужумчи аввал ҳам — 2021 йилдан 2023 йилгача «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилган. Ўшанда футболчи 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган эди. Шундан сўнг марокашлик футболчи ижара асосида «Осасуна»да ўйнади ва кейинчалик «Бетис»га ўтди.

Эззалзулининг Севилья клуби билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали экспертлари унинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 13:58. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!