Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» собиқ президентининг молиявий аудит натижалари 1 февралда эълон қилинади

A A A
«Барселона» собиқ президентининг молиявий аудит натижалари 1 февралда эълон қилинади

«Барселона» собиқ президенти Жозеп Мария Бартомеунинг фаолиятига оид текширув ва молиявий аудит хулосалари 1 феврал санасида оммага очиқланади.

Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда.

«Аввалги президент ва унинг бошқарув давридаги ишлар юзасидан амалга оширилган текширув ва молиявий аудит хулосалари сешанба, 1 феврал куни оммага тақдим этилади.

Ушбу ҳужжатлар аллақачон Барселона шаҳри бош прокуратурасига тақдим қилинган», — дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Бартомеу «кўк-анорранглилар»ни 2014—2020 йиллар мобайнида бошқарган ва президентликдан кетиши билан унинг фаолиятидаги қоидабузарликлар юзасидан тергов ишлари бошланиб кетган эди.

Киритилди: 19:24 27.01.2022. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!