Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Барселона шерларда ҳам коронавирус аниқланди

Барселона шерларда ҳам коронавирус аниқланди

Барселона ҳайвонот боғидаги тўртта шерда коронавирус аниқланган. Бу ушбу турдаги ҳайвонларда "Covid-19" билан зарарланишнинг иккинчи ҳолати ҳисобланади. Апрелда Нью-Йоркда ҳам шерларда коронавирус аниқланган эди.

Манбанинг ёзишича, ҳайвонларда коронавируснинг енгил аломатлари пайдо бўлгандан кейин шерлар ва ҳайвонот боғи ходимларидан тест олинган. Тест натижаларига кўра, тўртта шер ва икки нафар боғ ходимида вирус аниқланган.

Шундан сўнг Барселона ветеринария хизмати Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғидаги ҳамкасблари билан боғланган. Негаки, апрель ойида бу ерда тўртта йўлбарс ва учта шерда "Covid-19" аниқланган эди.

«Шерларда касаллик енгил ўтди, улар муваффақиятли даволанди», дейди ҳайвонот боғи ходими.

Маълум қилинишича, арслонлар 16 ёшда, улар бошқа ҳайвонлар билан алоқада бўлмаган. Айни пайтда мутахассислар йиртқичларга касаллик қандай юққанини аниқлашмоқда.

Киритилди: 10:51 09.12.2020. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!