«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Diario Sport хабарига кўра, «Барселона» клуби англиялик ҳужумчи билан алоқага чиққан. Каталония жамоаси раҳбарияти футболчининг вакиллари билан боғланиб, Маркусни ижарага олиш масаласини муҳокама қилган. Жоан Лапортанинг ташаббуси билан «Барселона» спорт директори Деку тез орада ижара масаласида «МЮ» раҳбарияти билан музокара ўтказмоқчи.
Қайд этиш жоиз, ушбу ўтиш амалга ошиши учун Каталония клуби аввало Рэшфорднинг катта маоши борасида инглиз клуби ва футболчи билан келишиши талаб этилади.
Аввалроқ, Рэшфордга «Ювентус», «Милан» ва «Боруссия Дортмунд» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.