Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» президенти: «Реал» ҳамма нарсани йўқ қилишни истайди: Ла Лига, ҳакамлар ва федерацияни»

«Барселона» президенти: «Реал» ҳамма нарсани йўқ қилишни истайди: Ла Лига, ҳакамлар ва федерацияни»

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Ла Лига раҳбари Хавьер Тебасни Мадриднинг «Реал» клуби билан юзага келган низода қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, «қироллик клуби» Испания футболидаги барча тузилмалардан норози.

«Биз учун ҳозир энг муҳими — мураббийимиз ҳам таъкидлаганидек, «Бетис»га қарши ўйин. Бу яхши формада бўлган кучли жамоа. Ҳозир Ла Лигада «Барселона» билан бир қаторда энг яхши футбол намойиш этаётган клублардан бири», — деди Лапорта.

«Эл-класико» ҳақида гапириш учун ҳали вақт бўлади. Аммо шуни айтмоқчиманки, Ла Лига президенти лавозимида Хавьер Тебас каби инсон борлигидан бахтимиз бор. У бундай масалаларни ҳал қилиш учун зарур тажрибага эга. Шунингдек, «Реал»нинг Ла Лигага қарши уюштирилаётган ҳужумларига муносиб жавоб қайтариш борасида ҳам яхши ҳиссиётга эга.

Улар ҳамма нарсани йўқ қилишни исташаётгандек кўринади: Ла Лигани, Ҳакамлар техник қўмитасини (CTA). Испания футбол федерациясидан (RFEF) ҳам норози. Уларга ҳеч нарса ёқмайди», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 25 октябрь куни Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Реал»ни қабул қилади.

Киритилди: Бугун 11:12. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!