Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«Барселона» - «Осасуна» ўйини Каталония клуби шифокорининг вафот этгани сабабли қолдирилди

«Барселона» - «Осасуна» ўйини Каталония клуби шифокорининг вафот этгани сабабли қолдирилди

Ла Лига 27-тури доирасидаги «Барселона» – «Осасуна» ўйини қолдирилди.

Каталония клуби тиббий бўлими ходими, жамоа шифокорларидан бири Карлес Минярро Гарсиянинг учрашув олдидан вафот этгани сабабли баҳс ўтказилмайдиган бўлди. Клуб хабарни расман тасдиқлади.

Cadena SER хабарига кўра, футболчилар ўйинни кўчиришни ўзлари сўраган. Шифокор учрашув олдидан жамоа билан битта меҳмонхонада бўлган. Ўлим сабаблари ҳозирча маълум эмас.

40 ёшли Карлес Миньярро 2017 йилдан буён клуб тизимида ишлаб келаётганди. Ж мавсумда у футзал жамоасидан футбол жамоасига ўтказилган эди.

Киритилди: 14:01 09.03.2025. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!