Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» орзусидаги футболчини қўлга киритишга ҳозирча қурби етмайди

«Барселона» орзусидаги футболчини қўлга киритишга ҳозирча қурби етмайди

«Барселона» қишки трансферлар даврида «Тоттенхэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Поррони ўз сафига қўшиб ололмайди.

Каталонияликлар анчадан буён Испания терма жамоасининг 27 ёшли футболчисига қизиқиш билдириб келмоқда. Бироқ ҳозирги шароитда унинг трансферини амалга ошириш имконияти йўқ.

Журналист Решад Раҳмон инсайдер Маттео Моретто маълумотларига таяниб хабар беришича, Порронинг январь ойида «Барселона»га ўтиши бутунлай истисно қилинган.

Бунга каталонияликларнинг молиявий имкониятлари ҳам таъсир қилмоқда. Клуб айни пайтда катта маблағ талаб қиладиган трансферларни амалга ошириш имкониятига эга эмас.

Transfermarkt портали Педро Порронинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Қолаверса, испаниялик ҳимоячи жорий йилнинг июнь ойида «Тоттенхэм» билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирган.

Шу сабабли Порронинг яқин келажакда «Барселона»га кўчиб ўтиши кутилмаяпти.

Киритилди: Бугун 03:34. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар