Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, "Барселона"нинг икки футболчисида коронавирус аниқланган.
Гап ҳимоячилар Клеман Лангле ва Дани Aлвес ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, бу футболчилар эртага соат 18:00га белгиланган Рождество дам олиш кунларидан кейинги биринчи машғулотга қўшилмайди.
Маълумотга кўра, иккала футболчи ҳам аллақачон уйда яккаланиб, ўзларини қулай ҳис қилмоқда. Клуб аллақачон ваколатли органларни ковид билан касалланган ҳолатлар ҳақида хабардор қилган.