"Барселона" Неймарга қайтиш учун спорт шартларини қўйгани маълум бўлди.
Аввалроқ, 33 ёшли бразилиялик футболчи Каталония клубига қайтишни исташи ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Diario Sport» хабарига кўра, "Барселона" қайтиш вариантини кўриб чиқади, аммо бунинг учун Неймар "Сантос"даги спорт даражасини тасдиқлаши керак.
Каталонияликлар Неймар олдига мавсум охиригача бразилияликлар сафида 15 та гол уриш вазифасини қўйган.
Ҳозирча бразилиялик футболчи "Сантос" сафида 7 та ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.