Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Барселона»нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Goal.com хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти норвегиялик футболчини сотиб олиш учун зарур бўлган 100 миллион еврони қидирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида Ҳоландни «Боруссия»дан 75 миллионга сотиб олиш мумкин. Қолган 25 миллиони футболчининг агентига тўловлар учун кетади.