Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Барселона"га янги президент сайланди

"Барселона"га янги президент сайланди

«Барселона» клуби расмий сайтида каталонияликлар президенти сайлови якунлари ва овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, клубнинг амалдаги раҳбари Жоан Лапорта ғалаба қозонди. У 68,18% овоз тўплади. Унга 32 934 нафар сайловчи овоз берган.

Лапортанинг рақиби Виктор Фонт эса 29,78% овоз олди. У учун 14 385 нафар киши овоз берган. Шунингдек, 984 та бюллетень (2,04%) бўш қолган.

"Барселона"га янги президент сайланди

Шу тариқа, Лапорта «Барселона» президенти лавозимига учинчи марта сайланди. Испаниялик функционер аввал 2003–2010 йилларда, шунингдек 2021–2026 йилларда ҳам клубни бошқарган.

Маълум қилинишича, у 1 июлдан расман ўз лавозимига киришади ва Каталония клубини 2031 йилгача бошқаради.

Киритилди: Бугун 11:13. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!