"Барселона" раҳбарияти Ханс-Дитер Фликнинг ишидан мамнун ва ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда. 60 ёшли германиялик мутахассис билан шартномани узайтириш клубнинг яқин келажакдаги устувор вазифаларидан биридир, дея хабар бермоқда Diario SPORT.
Аввалроқ тахмин қилинганидек, мураббийга 2027/28 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартнома тузиш таклиф қилинади. Мураббийнинг ўзи музокаралар олиб боришга ҳали эрта деб ҳисоблайди. Катта эҳтимол билан, муҳокамалар жорий мавсум охирида бўлиб ўтади.
Ханс-Дитер Фликнинг амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ўрталарида тугайди. У ўз лавозимини 2024 йилнинг ёзидан буён эгаллаб келмоқда.