"Барселона" тез орада ҳужумчиси харид қилиши мумкин. ХАбарларга кўра, каталонияликлар "Атлетик Билбао" юлдузи Нико Вилямсга қизиқиш билдирмоқда. "Барса" спорт директори Деко Вилямсни асосий нишон сифатида кўрмоқда. 21 ёшли футболчи 50 миллион евролик товон пулига эга. Унинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзида тугайди. Испания терма жамоаси аъзоси 10 та баҳсда миллий термада кўриниш берган.