Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» 2019/2020 йилги мавсумда қанча молиявий зарар кўрди?

«Барселона» 2019/2020 йилги мавсумда қанча молиявий зарар кўрди?

«Барселона» расмий сайти 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра, клуб молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Қайд этилишича, Каталония клубининг ўтган мавсумдаги молиявий зарар миқдори 97 миллион еврога етган. Камомадларга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ўйинлар томошабинларсиз ўтказилгани клубни катта миқдордаги даромаддан маҳрум этган.

Каталон клубининг ортда қолган мавсумдаги умумий даромади 855 миллион еврони ташкил қилди, чиқим эса — 955 миллион евро. 2018/19 йилги мавсум билан солиштирганда даромад 135 миллионга камайган, чиқимлар эса 18 миллионга.

«Барселона»нинг 2020/21 йилги мавсум учун тахминий бюджети 791 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 07:10 06.10.2020. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!