Каталониянинг «Барселона» клуби раҳбарияти Франциянинг «ПСЖ» клубига 16 ёшли ҳужумчи Ламин Ямални рекорд пулга сотишдан бош тортди. Бу ҳақда ЭФE хабар бермоқда .
Манбага кўра, клуб Ямални жамоанинг муҳим қисми деб ҳисоблайди ва унинг сотилишига рухсат бермайди. «ПСЖ»нинг таклифи 250 миллион еврони ташкил этди ва бу трансфер футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши мумкин. Қайд этилишича, Ямалнинг каталонияликлар билан шартномасида кўрсатилган товон пули бир миллиард еврони ташкил қилади.
9 июль куни Ямал Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди . Форвард 2024 йилги Европа чемпионати ярим финалида Францияга қарши ўйиннинг 21-дақиқасида жарима майдончаси ташқарисидан дриблингли зарбаси билан гол урди. 13 июль куни Ямал 17 ёшга тўлади.
Ямал «Барселона» битирувчиси. У 2023 йилдан буён жамоа