Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барса» XXI асрда соврин қўлга киритиш бўйича «Реал»ни ортда қолдирди

«Барса» XXI асрда соврин қўлга киритиш бўйича «Реал»ни ортда қолдирди

"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни енгди. Ханс-Дитер Флик жамоаси принципиал рақибни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Журналист Педро Мартин ижтимоий тармоқларда Испания футболи грандларининг совринлари сони ҳақида маълумот жойлаштирди.

XXI асрни оладиган бўлсак, "Барселона" 41та, "Реал" эса 40та совринни қўлга киритган. Яъни якшанба оқшоми якунларига кўра "кўк-анорранглилар" "қаймоқранглилар"ни ортда қолдиришди.

Совринлар йиғиндиси бўйича эса "Реал" ҳамон олдинда - 105 га қарши 103. "Барселона" Испания Кубоги, Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонса, яқин ойлардаёқ "қаймоқранглилар"ни ортда қолдириши мумкин. Аммо буни қилиш осон бўлмайди.

Киритилди: 23:41 12.01.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!