Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Барса» «Nike» билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди!

«Барса» «Nike» билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди!

«Барселона» «Nike» билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Томонлар кўп йиллик шартнома имзоладилар, дея хабар беради Каталония клуби. Шунингдек, улар келишув жорий мавсумда ишлай бошлаши ва икки ташкилот ўртасида қўшма стратегик шерикликнинг янги моделини яратишига аниқлик киритишди.

Хабар қилинишича, «блауграна» компания билан 10 йиллик шартнома тузади ва ҳар бир мавсумда ўртача 140 миллион евро олади. «Mundo Deportivo» «Барса» кейинги 14 йил ичида 1,7 миллиард евродан кўпроқ пул олишини (мавжуд шартноманинг 4 йили + 10 та янги) ва клуб яна 158 миллион имзо бонусини олишини ёзган.

«Барселона» ва «Nike» 1998 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.

Киритилди: 21:14 09.11.2024. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!