"Барселона" "Камп Ноу" сиғимини оширади.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ҳозирда ўз стадиони сиғимини ошириш учун барча ҳужжатларни топширди ва шаҳарнинг розилигини кутмоқда.
Сиғим тахминан 45 000 дан 62 000 гача ошади. Жамоа 25 январь куни оширилган сиғимдаги илк ўйинда ўз майдонида "Овьедо"ни қабул қилади.