Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг маълум қилишича, бу йилги Бароат кечаси Шаъбон ойининг 14 кунидан
15 кечасига, милодий 2024 йил ҳисоби бўйича эса 24 февралдан 25 февралга ўтар кечасига тўғри келмоқда.
Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
"Солиҳлар гулшани" китобидан