Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Барчин Ғофурова: «Отам сабаб эркаклардан кўнглим қолган»

Барчин Ғофурова: «Отам сабаб эркаклардан кўнглим қолган»

«Бахт овчиси» сериалидаги Зуля роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган Барчин Ғофурова ота меҳридан айро яшаган. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Актриса отаси сабаб эркаклардан кўнгли қолгани ва эндиликда ҳаётида отасига ўрин йўқлигини қуйидагича изоҳлайди.

— Отам меҳрини ҳис қилишни истаганман, аммо каминани бу бахтдан мосуво қилишган. У укам иккимизни болалигимда ташлаб кетган. Аввалига ажрашишига кўпроқ онам сабабчи деб билардим. Чунки у ниҳоятда ғурурли аёл. Аммо улғайиб, ярашиш таклифи билан отамнинг олдига борганимдан кейин фикрларим ўзгарди. У янги оиласи борлиги ва бошқа болаларнинг бошини силаётгани учунми биз билан яшашни истамади. Илгари отам ўлган деб билардим. Чунки у бирор марта биздан хабар олганини онам кетма-кет жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганда, укам ошқозон саратонига чалиниб даволатиш учун уйимизни сотганимизда ҳам, у инсон хабар олмаган.Лекин отам билан учрашганда фамилянгизда халққа таниламан, дегандим. Балки Барчин Ғофуровани телевизорда кўрганда кўнглидан нималардир ўтар, бу ёғи менга қоронғу. Аммо у инсон сабаб эркаклардан кўнглим қолган, оила қуришдан ҳам қўрқаман, — дейди актриса Барчин Ғофурова.

Киритилди: 16:47 07.07.2022. Ўқилди: 18740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!