Яна 303 нафар украиналик ҳарбий Россия асирлигидан уйига қайтди, деди Украина президенти.
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинага Қуролли кучлар, Миллий гвардия, Давлат чегара хизмати ва Давлат махсус транспорт хизмати ҳарбийлари қайтарилган.
"Уч кун давомида Украина ва Россия бир-бирига 1000 нафардан асирларни топширди. Бу алмашинувни муваффақиятли амалга ошириш учун туну кун ишлаган жамоага раҳмат. Биз албатта барча юртдошларимизни Россия асирлигидан қайтарамиз!" — деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.