Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Барча давлат идораларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул ўринбосар лавозими жорий этилади

Барча давлат идораларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул ўринбосар лавозими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашда кескин ва қатъий позицияни эълон қилди. 2026 йил коррупцияга қарши курашда “фавқулодда ҳолат” йили сифатида белгиланади.

“Такрор ва такрор айтаман: коррупция — давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш — ислоҳотларга хиёнатдир”, деди давлат раҳбари.

Барча давлат идораларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатаси вакиллари фаолияти йўлга қўйилиб, бюджет маблағлари талон-торож қилиниши ва мансаб суиистеъмолчилигига қарши таъсирчан назорат ўрнатилади.

Энг муҳими, қонун олдида ҳамма тенг. “Лавозимим бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар қаттиқ адашади. Ҳеч бир идора, ҳеч бир ташкилот, ҳеч бир мансабдор назоратдан четда қолмайди.

Комплаенс хизматининг ишига тўсқинлик қилиш — коррупцияга шериклик сифатида баҳоланади. Бу борада жавобгарлик ҳам қатъий бўлади.

Президент Администрацияси Комплаенс хизмати 1 январдан барча давлат идораларида тизимни ишга тушириб, ҳар бир ҳолат юзасидан Президентга бевосита ахборот киритиб боради.

Киритилди: Бугун 13:29. Ўқилди: 153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!