2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, Марказий банк томонидан 5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликдаги ўлчовли ва асиллик даражаси – 999,9 бўлган олтин қуймаларнинг сотуви чекланмаган миқдорда йўлга қўйилган.
Марказий банк маълумотига кўра, ҳозирда ўлчовли қуймаларни 151 та сотув шохобчаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш имконияти мавжуд.
Ўтган давр мобайнида аҳолига инвестиция ва жамғариш мақсадларида сотув шохобчалари орқали 13130 дона (умумий вазни – 255 кг.) ўлчовли олтин қуймалари сотилган.
Шундан:
Худудлар кесимида ўлчовли олтин қуймаларни сотиш бўйича Тошкент шаҳрида ташкил этилган сотув шохобчалари етакчилик қилиб, Тошкент шаҳрида сотилган қуймалар сони 9894 донани (жами муомалага чиқарилган қуймаларнинг 75 фоизи) ташкил этмоқда.