Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бангладешнинг собиқ бош вазирига нисбатан қотиллик иши очилди

Бангладешнинг собиқ бош вазирига нисбатан қотиллик иши очилди

Бангладешнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасина ва яна олти нафар собиқ ҳукумат амалдорига нисбатан қотиллик иши очилди, бу ҳукумат алмашганидан кейин унга нисбатан биринчи очилган иш.

Бу ҳақда The Daily Star нашри хабар бермоқда.

Ҳасина ва қатор ҳукумат амалдорлари 16 июль куни пойтахтнинг Муҳаммадпур туманида намойишлар чоғида полиция томонидан отиб ўлдирилган озиқ-овқат дўкони эгаси Абу Сайиднинг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда. Нашр аввалроқ у полицияга таҳдид солмагани, бошқа намойишчилардан узоқроқда тургани, қўлида фақат таёқ борлиги, у билан ҳеч кимга ҳужум қилмаганини таъкидлаган эди. Полиция намойишчиларга қарата ўқ узди, деб ёзади газета.

Хасина 5 август куни тартибсизликлар туфайли Даккадаги расмий қароргоҳини тарк этди. Кейин у истеъфога чиқишини эълон қилди ва Ҳиндистоннинг Агартала шаҳрига учиб кетди. Hindu хабарига кўра, собиқ бош вазир Буюк Британиядан бошпана сўрамоқда. 2006 йил Нобель тинчлик мукофоти совриндори доктор Муҳаммад Юнус расман Бангладеш муваққат ҳукумати раҳбари этиб тайинланди. Унинг ўзи ва муваққат ҳукуматнинг бутун таркиби 8 август куни қасамёд қилди.

Киритилди: 17:30 13.08.2024. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!