Бангладешда юз берган ёнғин туфайли 40 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dhaka Tribune” газетаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Саманта Лаъл Сен берган маълумотга таяниб ёзган.
ЎзА хабарига кўра, савдо маркази иккинчи қаватида жойлашган “Kacchi Bhai” ресторанида ёнғин оқшом пайти келиб чиққан. Оловни ўчириш жараёни икки соат чўзилган.
Маҳаллий “Daily Star” газетаси ёзишича, ўт исканжасидан олиб чиқилган 75 кишидан 40 нафари ҳушсиз эди.