Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бангладешда коронавирус билан курашга армия жалб этилди

Бангладешда коронавирус билан курашга армия жалб этилди

Сешанба куни Бангладеш кўчаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантинда ёрдам бериш учун армия бўлинмалари пайдо бўлди.

“Бизнинг армиямиз мамлакатнинг барча туманларига етиб борди ва маҳаллий маъмурият вакиллари билан учрашди. Энди биз вазиятга аралашиш бўйича якуний режаларни кўриб чиқмоқдамиз», деди подполковник Абдуллоҳ ибн Зайд.

Унинг сўзларига кўра, ҳаво кучлари ҳам, денгиз флоти ҳам олис ҳудудларга шошилинч тиббий ёрдамни етказиб бериш ва заруратга қараб, оғир аҳволдаги беморларни касалхонага олиб келиш учун шай ҳолатга келтирилган.

“Биз одамларни уйларида карантинда ўтиришга, оммавий йиғилишларда қатнашмасликка ва жамоат транспортидан фойдаланмасликка чақирмоқдамиз. Агар биз буни амалга ошира олсак, ушбу мисли кўрилмаган инқирозни енгиб ўтамиз”, деди профессор Шаҳнила Фердоуси.

Бангладешда коронавирус илк бор 8 март куни қайд этилган. 24 март ҳолатига кўра, бу мамлакатда 39 киши вирусни юқтириб олган ва тўрт киши унинг қурбонига айланган.

Киритилди: 06:45 26.03.2020. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!