Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Балиқ қарма” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

 “Балиқ қарма” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Таом Орол денгизи ва Амударё делтасига яқин ҳудудларда шаклланган қадимий овқатланиш анъаналари, балиқчиликка таянувчи турмуш тарзи, шунингдек ўзига хос тайёрлаш усули билан ажралиб туради. “Балиқ қарма” таркибида пиширилган балиқ, шўрва, 1×1–2×2 см ўлчамдаги қуритилган хамир бўлаклари ҳамда сабзавотлар ишлатилади. Шўрванинг юзасидан олинган ёғ майда тўғралган пиёз устига қуйилиб, таомга хос таъм ва ҳидни беради.
✅Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Балиқ қарма” номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий ҳимоя қилади, сифат стандартларини мустаҳкамлайди ҳамда Қорақалпоғистоннинг ҳудудий гастрономик брендини тарғиб этиш имконини кенгайтиради.

Киритилди: 18:24 19.10.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!