Баликесирда юз берган зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олди — Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая.
ИИВ Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, 6,1 магнитудали зилзиладан сўнг айнан Баликесирнинг Синдирги ҳудудида яна ўнлаб афтершок қайд этилган. Уларнинг энг кучлиси 4,4 магнитудали бўлган.
Зилзила натижасида 68 та қишлоқ маҳалласида 16 та бино шикастланган. Улардан 12 таси ташландиқ бўлган, 4 тасида эса инсонлар яшаган.