Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Балида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди, камида тўрт киши ҳалок бўлди

Балида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди, камида тўрт киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Бали ороли соҳилида паром чўкиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши бедарак қолди. Кема бортида 53 нафар йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бўлган.

Ҳодиса 2 июл куни кечқурун содир бўлган. Паром Шарқий Ява оролидан Балига йўл олган пайтда чўкиб кетган. Қутқарувчилар маълумотига кўра, ҳозиргача 23 киши қутқарилган, қолганлари ҳақида маълумот йўқ. Полисиянинг маълум қилишича, ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Банюванга шаҳри полисияси бошлиғи Рам Самтама Путранинг АFP агентлигига билдиришича, паром ҳалокатидан бироз олдин двигателда муаммо борлиги ҳақида хабар берилган. Кема маҳаллий аҳоли томонидан Ява ва Бали ороллари ўртасида мунтазам қатнов учун фойдаланилади.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳокимиятлар тирик қолганларни топиш умиди билан ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 16:11 03.07.2025. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!