Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Баҳромжон Аълоев Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди

A A A
Баҳромжон Аълоев Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди

Бугун, 9 феврал куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Икки томонлама тадбирлар, шунингдек жорий йили ўтказилиши режалаштирилган турли даражадаги ўзаро ташрифлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Томонларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришга тайёрлиги қайд этилди. Россия вакилларининг 2023-йил апрел ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” навбатдаги халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Киритилди: 22:57 09.02.2023. Ўқилди: 2634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!