III Осиё ёшлар ўйинларида велоспорт бўйича беллашувлар қизғин тус олмоқда. Шунингдек, мусобақаларнинг шоссе йўналишида қувончли янгилик қайд этилди.
Қизлар ўртасида 75 километр масофада ўтказилган гуруҳ пойгасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулҳаё Сатторова 1 соат 59 дақиқа 26 сония натижа билан барча рақибларини ортда қолдирди ва марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Шу тариқа, спортчимиз мамлакатимиз делегацияси учун олтин медални ҳадя этди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева ғолибга қўнғироқ қилиб, уни олтин медал билан табриклади.