Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов февралда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиши мумкин

Баҳодир Жалолов февралда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиши мумкин

Супер оғир вазн тоифасидаги 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар пайдо бўлди.

Унга кўра, чарм қўлқоп устаси 2025-йилнинг 6-феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга қайтади. Жалоловга ўша куни франциялик Дэвид Спилмонт рақиблик қилиши мумкин.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023-йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали ғалаба қозонган эди.

Унинг эҳтимолий рақиби Дэвид Спилмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Парижда ўтказилган Олимпиада баҳсларида Баҳодир олтин медални қўлга киритди ва оғир вазн тоифасида икки бор чемпионга айланган илк чарм қўлқоп устасига айланди.

Киритилди: 23:09 18.11.2024. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!