Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони, профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз одимини давом эттираётган, оғир вазн тоифасидаги юртдошимиз Баҳодир Жалолов британиялик Соломон Дакресга қарши навбатдаги жангини ўтказди.

10 раунд қилиб белгиланган ушбу тўқнашув тўлиқ давом этди ва якунда Баҳодир ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучиб, ғалабали сериясини давом эттирди.

Шу тариқа Жалоловнинг рекорди 18-0 кўриниш олди. Ғалабаларининг 15 таси эса нокаут билан қўлга киритилган.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!