Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

БААдаги Amazon маълумотлар марказида ёнғин юз берди

БААдаги Amazon маълумотлар марказида ёнғин юз берди

1 март куни Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Amazon Web Services (АWС) маълумотлар марказига номаълум жисмлар келиб урилиши натижасида ёнғин келиб чиқди.

Зарба ёнғинга олиб келди. Натижада, маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати ёнғинни ўчириш учун асосий электр таъминоти ва захира генераторларини ўчиришга қарор қилди. Натижада маълумотларни қайта ишлаш маркази бутунлай ишдан чиқди.

Reuters агентлигининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса минтақадаги кескин вазият — Эроннинг АҚШ ва Исроилга жавоб зарбалари фонида юз бермоқда.

Ҳозирда БААнинг стратегик объектлари ва аҳоли пунктлари хавф остида қолган. AWS мутасаддилари ёнғиннинг ҳарбий ҳаракатларга алоқадорлиги борасида аниқ маълумот беришдан тийилди.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!