Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг Ислом Республикасига алоқадор террорчи гуруҳни фош қилгани ҳақидаги даъволарини рад этди ва уларни асоссиз деб атади.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи бу масала бўйича изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича, бундай асоссиз айбловлар қўйиш ва Эронга қарши муҳитни яратиш АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлик учун жавобгарликдан эътиборни чалғитолмайди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили масъулиятни бошқа томонга ўтказишга қаратилган бундай уринишлар минтақадаги мамлакатлар ўртасида ишончни мустаҳкамламаслигини таъкидлади ва БАА ҳукуматини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга, қасоскор хатти-ҳаракатлардан тийилишга ва яхши қўшничилик тамойилига қайтишга чақирди.
20 апрель куни БАА хавфсизлик кучлари Эрон билан боғлиқ террорчи гуруҳни фош қилди. Унинг аъзолари миллий бирликни бузишга қаратилган операцияларда иштирок этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди.