Музокаралар Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ва Dubai Taxi Company PJSC раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтди.
🔴 Музокараларнинг асосий йўналишлари:
– Ўзбекстандан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний ва муносиб иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
– Dubai Taxi Company раҳбари Сайид Амин Абдураҳмон ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб этиш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
– Шунингдек, у ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятини ҳам ифода этди.
🔴 Иш ўринлари бўйича режа:
– Дастлабки босқичда компания 200 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчини такси ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилишни режалаштирган.
– Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, кейинчалик яна 500 нафар ҳайдовчи учун қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.
🔴 Келгусидаги ҳамкорлик:
– Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва Dubai Taxi Company PJSC вакиллари мазкур йўналишдаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олдилар.