БАА ҳаво мудофааси кучлари 20 та Эрон баллистик ракетасини ва 37 та учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди.
Бу ҳақда БАА Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
"Эрон ҳужумлари бошланганидан бери БАА ҳаво мудофааси активлари 398 та баллистик ракета, 15 та қанотли ракета ва 1872 та учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди... Бу ҳужумлар натижасида турли мамлакатлардан саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 178 киши жароҳат олди", дейилади баёнотда.