Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

БАА делегацияси “Самарқанд — миллий драма театри бешиги” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

A A A
БАА делегацияси “Самарқанд — миллий драма театри бешиги” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

БАА делегацияси вакиллари юртимизга ташрифи давомида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги Арт-Резиденсияда бўлиб ўтган Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси ҳамда “Арт Статион” санъат галереясида “Самарқанд — миллий драма театри бешиги” кўргазмаси очилишида қатнашди.


“Самарқанд — миллий драма театри бешиги” кўргазмасининг очилиш маросимида БАА Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БАА делегацияси, Самарқанд ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимийга кўргазма, шунингдек, ХХ асрнинг 1-ярмида Ўзбекистонда драматик санъатга асос солган таниқли ўзбек актрисаси Сора Эшонтўраева ва унинг фаолияти ҳақида маълумот берилди. Кўргазма меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.


“Кўргазма актриса ҳамда бошқа таниқли санъат вакиллари ҳақида ҳикоя қилади, — деди кўргазма куратори Дурдона Кулматова. — Мақсад ўз ҳаётини санъат ва таълим-тарбияга бағишлаган Сора Эшонтўраева ва Ўзбекистоннинг бошқа жамоат арбоблари тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи илк авлод актёрларини шакллантиришдир”.
Кўргазманинг асосий тўплами 1924-йилдан 1937-йилгача бўлган даврни ўз ичига олади ва театр жамоасининг саҳна ортидаги ҳаётини акс эттирувчи суратларнинг қайта нашрлари, архив ҳужжатлар, Сора Эшонтўраева ва Аброр Ҳидоятовга тегишли шахсий буюмлар, жумладан, либослар, реквизитлар ва безаклардан иборат. Тўплам актрисанинг кейинги суратлари ва набираси Нодира Ҳидоятованинг у ҳақдаги ҳикояси тасвирланган видеосуҳбатни ҳам ўз ичига олган.


Маълумот учун, Самарқандда бошланган 70 йиллик ижодий фаолияти давомида Сора Эшонтўраева театр ва кинода 100 дан ортиқ ролларни ижро этган. Ижро маҳорати ва ижтимоий фаоллиги учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Киритилди: 15:46 21.04.2024. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!