Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

БАА Ал-Ақсо масжидидан хавотирда

БАА Ал-Ақсо масжидидан хавотирда

Бирлашган Араб Амирликлари исроиллик муҳожир ташкилотлар томонидан эълон қилинган Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидини тўпга тутиш тўғрисидаги чақириғини кескин қоралади.

Ушбу араб мамлакати Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида насронийларга қарши қонунбузарлик, жумладан черковларга киришни чеклаш ва жисмоний ҳужум уюштириш ташаббуслари танқид қилинган.

Вазирлик бундай репрессив амалиёт жиддий оқибатларга олиб келиши, минтақадаги кескинликни янада кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Шунингдек, БАА ислом ва насронийлар билан боғлиқ муқаддас жойлар тўлиқ муҳофаза қилинишини таъминлаш, хусусан Ал-Ақсо масжиди атрофидаги иғвогарона амалиётга чек қўйиш зарурлигини айтиб, Исроилни кескинлик ва беқарорликни кучайтирувчи ҳаракатдан тийилишга чақирган.

Киритилди: 17:55 21.04.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!