Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

B2 сертификатга эга бўлмаган мактаблардаги хорижий тил ўқитувчиларига яна бир йил муддат берилади

B2 сертификатга эга бўлмаган мактаблардаги хорижий тил ўқитувчиларига яна бир йил муддат берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев томонидан имзоланган хатда маълум қилинишича, умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаби 2025/2026-ўқув йилига қадар узайтирилмоқда (мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинган).

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, 2024/2025-ўқув йили олдидан B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган мактабларда амалда ишлаб турган хорижий тил ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилмаслик сўралган.

Шу билан бирга, тегишли даражага эга бўлмаган, ҳозирда фаолият олиб бораётган хорижий тил ўқитувчилари томонидан белгиланган сертификатлар 2024/2025-ўқув йили якунига қадар олиниши ҳудудий бошқармалар томонидан назоратга олиниши талаб этилган.

Киритилди: 15:06 01.08.2024. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!