Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати бўйича текширув иккинчи босқичда

A A A
Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати бўйича текширув иккинчи босқичда

Қозоғистон Транспорт вазири Марат Қарабаев Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти бўйича текширув қайси босқичда давом этаётганини маълум қилди.

- Қозоғистон тергов ҳаракатларини ўтказадиган давлат сифатида тасдиқланган. Ҳар қандай тергов бир неча босқичларга бўлинади. Биринчи босқич - тегишли материалларни тўплаш, яъни бу босқич якунланган. Ҳозир иккинчи босқич давом этмоқда. Шу нуқтаи назардан, тўпланган материаллар бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Унинг доирасида бизнинг мутахассисларимиз сафарбар қилинган хорижлик мутахассислар, жумладан, ИКАО вакиллари билан биргаликда Боку, Грозний ва Ростовда бўлди, – деди М.Қарабаев Сенатда йўл масалаларини муҳокама қилишга бағишланган Ҳукумат соатидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 декабрь куни Бокудан Грознийга йўл олган AZAL йўловчи самолёти Ақтау яқинида ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида 38 нафар йўловчи ҳалок бўлган, 29 нафари тирик қолган.

Киритилди: 12:07 24.05.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!