Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Айрим тоифа оилалар фарзандларининг оилавий боғчалар тўловлари компенсация қилинади

Айрим тоифа оилалар фарзандларининг оилавий боғчалар тўловлари компенсация қилинади

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли қарори лойиҳасида келтирилишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилалар, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизини бюджетдан қоплаб берилади.

Бунда ушбу тоифа оилаларнинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шакллантирилади ва «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизимига узатилади.

Компенсация тўланадиган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари рўйхати ахборот тизими томонидан автоматик равишда тегишли тартибда аниқланади.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунига мувофиқ қайта тақсимланадиган маблағлар ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар учун ажратилган 3,8 триллион сўм доирасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳукуматнинг 484-сон қарори қабул қилинган ва унда Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)ларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда пул маблағлари тўлаб берилиши айтилган эди.

Киритилди: 16:04 11.08.2025. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!