Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Айрим тиббиёт ходимларига уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби белгиланди

Айрим тиббиёт ходимларига уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби белгиланди

Хукумат қарори (310-сон, 12.06.2026 й.) билан "Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида"ги низом тасдикланди.

✅ Низомга кура, фуқаро рўйхатдан ўтказилган ҳудудидан қатъи назар, исталган ҳудуддан субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан
уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.

✍️ Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.

‼️ Ариза берувчини баҳолашда куйидагилар тасдиқланиши шарт ҳисобланади:

🔹 амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани;

🔹 давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга эканлиги.

☑️ Субсидия 1 оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 марта берилади.

▶️ Танлов онлайн тарзда ўтказилади.

📚 Бунда мезонларга тўлиқ мувофиқ иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш имконини берувчи веб-сайтлар (random.org) орқали аниқлаб олинади.

🗒 Субсидия ажратиш хабарномасини олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

Киритилди: 13:43 05.07.2026. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!